Хоразмда ўз уйини казинога айлантириб олган «қиморбоз» ушланди
(last modified Mon, 31 Aug 2020 13:02:57 GMT )
август 31, 2020 18:02 Asia/Tashkent
  • Фото: Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати
    Фото: Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан  ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида қиморхона фош этилиб ва қиморбозларнинг жиноий қилмишига чек қўйилди.

Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Шовот туманининг “Роят” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. ўз уйини худди кинолардаги каби казинога айлантириб олган. У 2020 йил 26 август куни йирик қимор ўйинини ташкил этиш ва ўтказишни режалаштириб, нафақат Шовот туманида яшовчи, балки қўшни Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам бир гуруҳ “қиморбоз”ларни меҳмонга таклиф қилди.

Қимор ўйинига шу қадар берилиб кетган 21 нафар “қиморбоз” ҳаттоки хонадонга кириб келган ички ишлар органлари ходимларини пайқашмади ҳам. Натижада улар қиморга тиккан 33 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги пул ҳамда ўйин карталари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ