Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди /бир кунда 443 ҳолат/
Ўзбекистонда 7 - 8 сентябрь кунлари /бир суткада/ қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 443 та ҳолат қайд этилди. Бу 23 августдан бери энг юқори натижа ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 44418 нафарга етди.
Янги касалланган 443 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган деб хабар қилган Дарё сайти.
Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 360 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 373 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Уч кун аввал ҳам даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.