Грузияда 2 960 доллар пулни ўзлаштирган ўзбекистонлик хакер қўлга олинди
(last modified Mon, 14 Sep 2020 10:03:48 GMT )
сентябр 14, 2020 15:03 Asia/Tashkent
  • Грузияда 2 960 доллар пулни ўзлаштирган ўзбекистонлик хакер қўлга олинди

Тбилиси полицияси тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 26 ёшли Ўзбекистонлик бировнинг компьютер тизимига рухсатсиз кириш ва пул маблағларини ўғирлаш айби билан қўлга олинган.

Тергов жараёнида аниқланишича, 28 июнь куни айбланувчи Аджарабет онлайн-казиносидаги ва лотереясидаги фуқаролардан бирининг ҳисоб рақамига рухсатсиз кириш ҳуқуқини қўлга киритган ва жабрланувчининг ҳисоб рақамидан ноқонуний равишда 9 190 лари (2 960 АҚШ доллари) миқдоридаги пулни пластик картасига ўтказган. Шундан сўнг у пулни нақд қилиб ўзлаштирган деб хабар қилди Дарё сайти..

Айби тасдиқланган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Аввлроқ Ўзбекистон фуқароси хакерлик қилгани учун АҚШ санкцияси остига тушгани ҳақида хабар берилганди.