сентябр 15, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Толибон ўзбекистонлик мутахассисларни ҳимоя қилиши ва Ўзбекистон учун хавф туғдирмасликни таъкидламоқда

Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий офиси раиси Афғонистондаги ўзбек мутахассисларининг хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон учун ҳар қандай хавфни олдини олишни таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қатардаги Толибон сиёсий офиси раиси Мулло Абдулғани Биродар ўз сўзларида Ўзбекистон Афғонистонни тиклашда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўл тармоғини қурилиши ва Сархон- Пули Хумрий электр узатиш линиясини ўтказиш каби йирик лойиҳалар ҳурмат эҳтиромга лойиқ дея айтди.

Мулло Биродар шунингдек, ушбу хайрли ишлар  Афғонистон учун жуда муҳимдир ва биз бу Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришда янги сакраш бўлишига аминмиз. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш  учун ўзбекистонлик мутахассислар бугун Афғонистонда ишламоқдалар; Уларнинг хавфсизлигини таъминаш муҳим масаладир. Биз буни эътиборсиз қолдирмаймиз ва бунга алоҳида эътибор қаратамиз деб қўшимча қилди.

Биродарниг айтишича, бир неча ой олдин Дохада Толибон ва АҚШ ўртасида тинчлик битими имзоланган эди.

Қатардаги Толибон сиёсий офиси раиси ушбу қадам Толибоннинг тинчлик тарафдори эканлигидан далолат беради. Биз албатта шуртнома шартларини бажарамиз. Шу муносабат билан айтиш мумкинки, келажакда Афғонистондан Ўзбекистонга ёки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига таҳдидларнинг олдини оламиз. Ишончим комилки, Ўзбекистон билан дўстона муносабатлар янада ривожанади.

Унинг қўшимча қилишича, Толиблар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича олиб бораётган доимий саъй --ҳаракатларини юқори баҳолайдилар.

 

 

Ёрлиқ