сентябр 21, 2020 10:49 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистоннинг мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича таклифини рад этди -ми?

Россиянинг коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича Махсус комиссияси Ўзбекистоннинг мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича таклифини рад этганини Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов хабар берган.

«Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Россия Транспорт вазирлиги ҳамда авиация ҳукуматлари билан бир неча бор музокаралар олиб борди. Бироқ Россиянинг коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича Махсус комиссияси ушбу таклифни рад этди. Россия Махсус комиссияси бу ҳолатни хориждан кириб келувчи йўловчилар ҳажми кўпайиши оқибатида мамлакатда эпидемиологик ҳолат издан чиқиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Шунга қарамасдан Россия авиация ҳукумати ҳамда Россия Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан юборилган мурожаатнома асосида Россия Махсус комиссиясига тақдимнома киритди. Ҳозирда Россия Махсус комиссиясининг қарори кутилмоқда», – деган Азиз Абдуҳакимов

 

Ёрлиқ