Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлик ҳолати 52 491 нафарни ташкил қилмоқда
22 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 491 (+232) нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон ССВ сайтига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Наманган вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 48 606 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 445 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйичадаво чоралари кўрилмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.