Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21-27 сентябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев БМТнинг навбатдаги сессиясида: қашшоқликни тугатиш зарур.
- Ўзбекистон Россиядан 35 миллион дона "Спутник V" /коронавирусга қарши вакцинани/ сотиб олмоқчи.
- 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажми 24 миллиард долардан ошди.
- Ўзбекистонда катта ер ислоҳоти ўтказилади /2021 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ер сотиб олишлари мумкин.
- Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирларининг музокараларидан сўнг икки мамлакат чегаралари очилади-ми?
- Ўзбекистон Ереван ва Бакуни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.
- Энди қимматбаҳо ёмби ва тангаларни четга чекловларсиз олиб чиқиш мумкин.
- Шуҳрат Ғаниев ишдан кетди, аммо Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлади.
- «Пахтакор» чоракфиналга йўлланма олди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва Ўзбекистоннинг LAXISAM фармацевтика компанияси 35 млн. доза "Спутник V" вакцинаси етказиб беришга келишиб олишди, деб хабар қилди РФПИ.
"Ўзбекистон таалуқли органлари вакцинани белгилангар тартибда рўйхатдан ўтказганидан сўнг, 2020 йилда Республикага 10 миллион доза вакцина ва 2021 йилда яна 25 миллион доза вакцина етказиб берилади", - дейилган расмий хабарга атяниб Спутник сайти.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган "Спутник V" вакцинаси Россиянинг Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан ишлаб чиқарилган. Янги вакцина 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. Айни дамда унинг 3-босқич, якуний синовлари бўлиб ўтмоқда.
Айни дамда РФПИ 2020-2021 йиллар учун дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатларида "Спутник V" вакцинаси учун 1,2 миллиарддан ортиқ буюртма олган. Хусусан, Ҳиндистонга -100 млн., Мексикага - 32 млн., Бразилияга 50 млн. дона вакцина етказиб бериш ҳақида келишиб олинган. LAXISAM - Ўзбекистонда фаолият юритувчи йирик фармацевтика компанияси бўлиб, у ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари ва дорилар етказиб бериш тармқғига эга.
Х Х Х
Ўзбекистон миллий статистика марказининг маълум қилишича, мамлакатнинг товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг дастлабки 8 ой ичида 24 миллиард 500 миллион долларга етган.
Тошкентдан ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳисоботга асосан, 2020 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистоннинг товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 12,7 йиз ўсиб 24,5 миллиард доларни ташкил қилди.
Даромдаларнинг 50 фойизи олтин сотишидан тушган.
Ўзбекистонинг асосий садво еширклари, Хитой /16,4 фойиз/, Россия /14,6 фойиз/, Қозоғистон /7,2 фойиз/, Жанубий Корея / 5,9 фойз/, Туркия /5 фойиз/, Қиғизистон /2,3 фйиз/, ва Германия /2 фойиз/ бўлган.
Ўзбекистондаги умумий давромадларнинг 15 фойизи саноат товарлари экспорти ва 11,3 фойизи хизмат товарларига тўғри келади.
Кун.уз хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7 фоизга ёки 3,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 июль ҳолатига 27,6 млрд. долларни ташкил қилди
Х Х Х
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан шарҳ.
УзА сайтининг хабар қилишича, ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади.Шу сабабли, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.Давергеодезкадастр қўмитаси узоқ йиллар давомида ушбу вазифани муайян даражада бажариб келди. Лекин, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўплангани ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда манфаатлар тўқнашувини юзага келтираётган эди.Бир тасаввур қилиб кўрайлик: олис ва айни пайтда суғориладиган ерларга бой туманлардан биридасиз. Агар сиз бу ердан ер олмоқчи бўлсангиз, сизга керак бўлган ер участкасини туман ер тузувчиси ўлчаб беради, ҳоким қарорини ҳам ўзи чиқартириб беради, ер ҳисобини ҳам ўзи юритади, қаерга нима экиш кераклигини ҳам у аниқлайди, ерлар ва экинларни ҳам ўзи мониторинг қилади. Агар бу ер тузувчининг нияти тўғри бўлмаса, у истаган ерини истаган кишига ажратиб бериши, ноқонуний эгалланган ерларни исталган одамдан яшириши мумкин. Агар у инсофли, лекин бироз содда инсон бўлса, исталган пайт кимнингдир ноқонуний ишлари қурбонига айланиши мумкин.
Ушбу фармон, биринчи навбатда, мана шу ҳолатларга чек қўйишга қаратилган. Кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда.
Фармонига асосан Ўзбекистон фуқаролари илк бор тарихда 2021 йил январидан бошлаб ер сотиб олишлари мумкин.
Х Х Х
“Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6066-сон, 22.09.2020 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.
Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.
Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.
Х Х Х
Қатарда ўтаётган Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал босқичи доирасида «Пахтакор» Эроннинг «Истиқлол» клубини мағлуб этиб, мусобақанинг чоракфинал босқичига йўлланма олди
Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал босқичи доирасида «Пахтакор» Эроннинг «Истиқлол» клуби билан учрашганида Эроннинг ушбу жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа “Пахтакор” футболчилари 11 йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўйнайдиган бўлишди.