ЕТТБ 2021 Ўзбекистоннинг реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда
(last modified Mon, 05 Oct 2020 10:05:47 GMT )
октябр 05, 2020 15:05 Asia/Tashkent
  • ЕТТБ 2021 Ўзбекистоннинг реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда

ЕТТБ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2020 йилнинг биринчи ярмида 0,2% гача пасайиб, асосан қишлоқ хўжалиги (2,8%) ва қурилиш (7,3%) соҳаларидаги ўсиш ҳисобига ижобий кўрсаткичини сақлаб қолгани ва бошқа соҳаларда пасайиш кузатилганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда саноат ва газ қазиб олиш 1,9% ва 17,1%га камайган. Меҳмонхона бизнеси ва чакана савдода 1,1 фоизга, транспорт ва сақлаш, ахборот ва алоқада — 3,2 фоиз пасайиш кузатилди. Январь-июль ойларида ишсизлик 13,2%гача ўсди (бир йил олдин — 9,1%), реал даромадлар эса 1,7%га камайди.

Ялпи талаб фонида инфляция август ойида 11,7% гача пастлади (2019 йил августда — 16,5%), бу Марказий банкни қайта молиялаш ставкасини йиллик 15%дан 14%гача туширишга мажбур қилди. 

Ҳисоботда таъкидланишича, Инқирозга қарши жамғарма (ЯИМнинг 1,5 фоизга яқини) ташкил этилганига қарамай, мамлакат кучли ташқи босимни бошдан кечирмоқда. Йилнинг етти ойида импорт тахминан 18%га, экспорт эса 21%га камайди. Россия ва Қозоғистондаги иқтисодий фаолликнинг сустлашуви ва январь-июль ойларида пул ўтказмаларининг 7 фоизга пасайиши туфайли ташқи мувозанат янада ёмонлашди.

Умуман олганда, ЕТТБ бу йил реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Таҳлилчилар экспорт ва ички талабнинг тикланиши билан боғлиқ ҳолда 2021 йилда 4,5% ўсишни кутмоқдалар.