Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 5-11 октябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар расмий сони 60000 нафардан ошди.
- Шавкат Мирзиёев Россия ва Тожикистон президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди.
- Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров телефон орқали суҳбатлашди.
- Евроиттифоқ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотир билдирди.
- Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари ўзаро кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидладилар.
- Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилишди.
- Ўзбекистон ТИВ: Қирғизистондаги воқеалардан хавотирдамиз.
- Ўзбекистон давлати Қирғизистон ва учинчи мамлакатлар фуқаролари учун кириш чекловлари жорий қилди.
- Сардоба фожеаси: 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
- Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
2020 йил 9 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 233 (+111) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 54 нафари Тошкент шаҳрида,
- 15 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Фарғона вилоятида,
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ӯзбекистонда 56 976 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 760 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Х Х Х
Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров МДҲ доирасида 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилган.
“2020 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик доирасидаги тадбирлар кун тартиби ва тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда.
МДҲга аъзо давлатлар етакчилари ва ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши видеоконференция шаклида ўтади.
Х Х Х
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида, Адлия ва ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва аралаш масалалар бўйича кичик қўмитанинг 16-мажлисини ўтказди
Дарё сайтига кўра, Ўзбекистон ва Европа иттифоқи йиғилишида кенг доирадаги мавзулар, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ва демократия билан боғлиқ масалалар, терроризмга қарши кураш, миграция ва чегараларни бошқариш, наркотикларга нисбатан сиёсат ва коррупцияга қарши кураш муҳокама қилинди.
Кичик қўмита Ўзбекистон ва Европа иттифоқида инсон ҳуқуқлари, демократия, адлия ва ички ишлар соҳасидаги сўнгги воқеаларни кўриб чиқди ва муҳокама қилди. Иштирокчилар қонун устуворлигини таъминлашда фуқаролик жамиятининг роли муҳимлигини бир овоздан қайд этди.
Ўзбекистонда ислоҳотлар дастури контекстидаги ижобий силжишлар, шу жумладан, Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилиши ва маҳбусларнинг озод этилишига қарамай, Евроиттифоқ Ўзбекистонда фикр ифода қилиш, ноҳукумат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш, жазони ижро этиш тизимида қийноқлар, шафқатсиз муносабатнинг сақланиб қолиши, гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ бир қатор муаммолар юзасидан хавотир билдирди.
Евроиттифоқ Ўзбекистонни ҳибсда сақлаш жойларини тўсиқсиз ва мустақил мониторинг қилишни тақдим этиш ва бошқа йўллар орқали қийноқларни таг-томири билан йўқ қилиш бўйича бундан кейинги мажбуриятларни ўз бўйнига олишга чақирди. Евроиттифоқ, шунингдек, собиқ маҳбусларни реабилитация қилиш заруриятини таъкидлади.
Х Х Х
Қирғизистон Давлат чегара хизматига (ДЧХ) асосланиб, маҳаллий ОАВ га кўра, Қирғизистонда янги тартибсизликларни бошлананидан кейин Тошкент давлати Қирғизистон фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий қилди .
Кучишлатар тузилма матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ўзбек томони Қирғизистон ва учинчи давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш бўйича чекловларни жорий қилди деб хабар берган Дарё сайти.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари мумкин, Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар эса Ўзбекистонга киришлари мумкин.
Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилади.
Х Х Х
Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида техноген фалокат юз бериб, натижада Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб, катта ер майдонларини сув босган эди.
Ушбу воқеадан 159 кун ўтиб, Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурханов мазкур иш юзасидан 17 кишига жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, Жиноят кодексининг 207-моддаси, 258-моддасида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.
Ҳозирги вақтда тергов органи (Терговни ДХХ олиб боряпти - Sof.uz) томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.