Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди
(last modified Fri, 23 Oct 2020 11:11:12 GMT )
октябр 23, 2020 16:11 Asia/Tashkent
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди

Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Тошматов шу йилнинг мартидан Президент давлат хавфсизлик хизматини бошқариб келаётган эди, 2017−2020 йилларда Миллий гвардия қўмондони бўлиб ишлаган.

Баҳодир Тошматов (1964 йилда туғилган) Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси, Россия Қуролли кучлари бош штаби ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини, шунингдек, Фарғона давлат университетини тамомлаган. Ҳарбий фанлар фалсафа доктори, доцент.

У Туркистон ҳарбий округи қўшинларида қўмондонлик штабининг турли лавозимларида хизмат қилган. 1992−1999 йилларда Мудофаа вазирлигининг раҳбар лавозимларида ишлаган, 1999−2008 йилларда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари қўшинларига қўмондонлик қилган.

2008−2011 йилларда у мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, сўнгра 2011−2013 йилларда — Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланишидан олдин у мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Маълумот учун, Виктор Маҳмудов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда.