Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i5575-Франциянинг_Ўзбекистондаги_янги_элчиси_ишонч_ёрлиқларини_топширди
Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
(last modified 2018-08-22T17:47:51+00:00 )
сентябр 28, 2016 18:50 Asia/Tashkent
  • Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди. 2016 йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Биет де Вилморни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтига таяниб Кун уз сайти хабар берган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик барпо этилганлиги ҳамда турли даража ва йўналишларда мунтазам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон-Франция кун тартибида алоҳида ўрин эгаллайди. Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-мажлисида саноат, транспорт ва фармакология соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Мулоқот давомида Франция элчихонасининг янги раҳбари Ўзбекистонга мамлакатларимиз ўртасидаги серқирра алоқаларни янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида келганлигини таъкидлади.