Ўзбекистонда аниқланаётган коронавирус ҳолатлари камайган-ми?
(last modified Mon, 09 Nov 2020 05:47:33 GMT )
ноябр 09, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда аниқланаётган коронавирус ҳолатлари камайган
    Ўзбекистонда аниқланаётган коронавирус ҳолатлари камайган

Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 58 кишида коронавирус аниқланиши билан жами беморлар сони 68 788 нафарга етганини Ўзбекистон ССВ хабар қилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Cамарқанд вилоятида, 14 нафари Сурхондарё вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қурбонлар қайд этилмаган. Улар сони 585 нафарлигича қолмоқда.

Шу пайтга қадар 65 971 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозир мамлакатда 2 232 нафар бемор даволанмоқда.

Мамлакатда уч кундан буён тун давомида аниқланаётган коронавирус билан касалланиш камаймоқда. 7 ноябрь куни тонгга қадар 84 кишида, 8 ноябрь куни эса 81 кишида коронавирус тасдиқланган эди. 9 ноябрга келиб улар сезиларли камайганини кўриш мумкин.