ноябр 12, 2020 15:02 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Тошкентда Абдулла Абдуллани қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Тошкентда Абдулла Абдуллани қабул қилди

Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдуллани қабул қилди.

Ўзбекистон президенти ва Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси учрашувида   икки томонлама ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди деб хабар қилган Кун сайти.

Давлат раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини ривожлантиришда эришилган суръатни катта мамнуният билан таъкидлади. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт ва логистика, энергетика, таълим ва бошқа муҳим йўналишларда устувор лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлар алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Афғонистонда минтақавий аҳамиятдаги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр экани таъкидланди.

Абдулла Абдулла самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашга ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича фаолиятини бирлаштиришга хизмат қилган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Ёрлиқ