Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 581 нафарни ташкил этди
(last modified Wed, 18 Nov 2020 06:05:21 GMT )
ноябр 18, 2020 11:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 70 581 нафарга етди
    Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 70 581 нафарга етди

Кеча coaт 19.00га қадар 72 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 581 нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 9 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 859 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 123 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 599 киши пандемия қурбони бўлди.