Ўзбекистондаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади
(last modified Mon, 23 Nov 2020 05:57:44 GMT )
ноябр 23, 2020 10:57 Asia/Tashkent
  • Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади
    Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилишини Ўзбекистон қурилиш вазири Ботир Зокиров «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида айтган.

Ўзбекистон қурилиши вазирлиги вакиллари лойиҳани президент Шавкат Мирзиёевга топширишган. Зокировнинг айтишича, бу тўртинчи тақдимот бўлган ва президент томонидан лойиҳани бошлаш бўйича топшириқ берилганини Замин.уз хабар қилган.

Қурилиш вазирининг сўзларига кўра, мажмуада атрофи миллий усулдаги айвонлар билан ўралган 10 минг ўринли масжид қурилади. Вазирлик масжид ва унинг атрофидаги қурилиш ишларини бошлаш бўйича кўрсатма олган.

Пайариқ тумани ҳудудида жойлашган Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида ҳозир ҳам масжид фаолият олиб боради. Лойиҳага кўра, ана шу масжид ўрнида каттароғи қурилади. Шунингдек, мажмуанинг ўзи ҳам қайтадан барпо этилади. Айни дамда мажмуанинг ёнида Имом Бухорий номидаги ҳадис мактаби ҳам фаолият юритмоқда.Маълумот учун, Имом Бухорий ислом оламининг етук муҳаддиси ҳисобланади. Уни муҳаддислар имоми деб аташади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» саҳиҳ ҳадислар тўплами ислом оламида энг ишончли ҳадис манбааси сифатида ўрганилади. Имом Бухорий милодий 810 йилда Бухорода туғилган. 870 йилда эса ҳозирги мақбараси жойлашган Самарқанд ҳудудидаги Хартанг қишлоғида вафот этган.