июн 10, 2023 11:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ва Индонезия Туризм ва креатив иқтисод вазирининг учрашуви бўли ўтди
    Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ва Индонезия Туризм ва креатив иқтисод вазирининг учрашуви бўли ўтди

Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Индонезия Туризм ва креатив иқтисод вазири Сандиага Салаҳуддин Уно раҳбарлигидаги делегация билан учрашди.

Ўзбекистон ва Индонезия расмийлари Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижоди тўғрисида ҳамда Индонезия президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича “Бухорийни излаб” хужжатли фильмини ишлаб чиқиш ва уларни икки давлатда намойишини ташкил этиш каби масалаларни муҳокама қилишди.

Бундан ташқари икки мамлакат ўртасида ҳалол туризм йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш, туристларни жалб қилиш учун алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда 2024 йилда Индонезияда Ўзбекистон маданияти ва туризм кунларини ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув натижасига кўра, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ёрлиқ