Абдулла Арипов ва Маъруф Амин қатор соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди
Индонезия вице-президенти Маъруф Амин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди
Маълум қилинишича, учрашув чоғида томонлар икки томонлама савдо-саноат соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида, шунингдек, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.
Учрашув якунида вице-президент амалий ташрифи чоғида унга ва унинг делегациясига кўрсатилган самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида келгусида янги қадамлар қўйилишига умид билдиргани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Индонезия вице-президенти Маъруф Амин беш кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.