Ўзбекистон ва Афғонистон таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандум имзолашди
Афғонистон ҳукумати делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида Афғонистон Олий таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида афғон талабаларини Ўзбекистонга таълим олиш учун юбориш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Имзоланган меморандумда Ўзбекистон ва Афғонистон олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик қилиш, жумладан, ўқув материаллари билан алмашиш, таълим тадбирларида ҳар икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро иштирокини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва илмий журналларда нашр ва мақолаларни биргаликда тайёрлаш шартлари ҳамда тартиби белгиллананини Кун сайти хабар қилган.
Таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш бўйича келишувга Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Афғонистонга шу йилнинг октябр ойида амалга оширилган ташрифи чоғида эришилди.
Эслатиб ўтамиз 2019 йилда икки мамлакта ўртасидаги савдо ҳажми 618 миллион доларга етганди.
Афғонистон 1991 йил 22 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 13 октябрида икки мамлакат ўртасида дипломатик муносбатлар ўрнатилди.