Исматулла Эргашев Россия элчиси билан учрашганида Афғонистон масаласини муҳокама қилди
ноябр 28, 2020 16:57 Asia/Tashkent
Кеча Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.
Томонлар Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди деб хабар қилган Спутник сайти..
Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Ёрлиқ