Ашраф Ғани : Шавкат Мирзиёевга афғонлараро тинчлик жараёнини қўллаб-қувватламоқда
(last modified Thu, 03 Dec 2020 09:47:20 GMT )
декабр 03, 2020 14:47 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевга афғонлараро тинчлик жараёнини қўллаб-қувватламоқда
    Шавкат Мирзиёевга афғонлараро тинчлик жараёнини қўллаб-қувватламоқда

Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани 2 декабрь куни ўзаро телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Афғонистон презиентлари мулоқоти давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президент Ашраф Ғани Афғонистоннинг кўп миллатли халқи номидан Ўзбекистон раҳбарига афғонлараро тинчлик жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ҳамда ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, шу жумладан коронавирусга қарши курашиш даврида амалий ёрдам кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Президентлар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати ортиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар. Пандемия оқибатларига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли кўпайди, бизнес алоқалари фаоллашди. Икки мамлакат тадбиркорлари учун ноёб имкониятларга эга «Термиз» халқаро савдо маркази ташкил этилди.

Савдо ҳажмини икки баробар кўпайтириш учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, савдо уйлари тармоғини кенгайтириш ва янги кооперация лойиҳалари тўпламини шакллантириш масалалари ўрганилмоқда.

Президентлар ўтган ҳафта бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Женева халқаро конференциясининг асосий натижаларини юксак баҳоладилар. Минтақада ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш, Афғонистонни халқаро савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилишга қаратилган устувор лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Трансафғон темир йўл йўлагини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида етакчи мамлакатлар ва халқаро молиявий институтларга қўшма мурожаат йўллашга келишиб олинди. «Сурхон – Пули Ҳумри» йўналишида электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш масалалари мувофиқлаштирилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

Ёрлиқ