Россиянинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i56323-Россиянинг_3_та_авиакомпаниясига_Ўзбекистонга_учиш_учун_рухсат_берилди
“Росавиация”нинг бу мамлакатдан Ўзбекистон шаҳарларига қатнайдиган 10 та йўналишни тасдиқлагани маълум бўлди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 07, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Россиянинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берилди
    Россиянинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берилди

“Росавиация”нинг бу мамлакатдан Ўзбекистон шаҳарларига қатнайдиган 10 та йўналишни тасдиқлагани маълум бўлди.

Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги- Росавиация томонидан бу мамлакатнинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берилган. 

“Рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишлар бўйича қатновларнинг тикланишига асос бўла олмайди. Рухсатнома – авиакомпанияларнинг қатновларни қайта тиклаётганида фойдаланиш ҳуқуқини беради”, дея таъкидланади “Росавиация” тарқатган хабарда.

 “Росавиация” "Победа" лоукостерига Ўзбекистоннинг айрим  шаҳарларига мунтазам рейсларни амалга оширишига ижозат берилганди.