АҚШ Ўзбекистонни “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарди
(last modified Tue, 08 Dec 2020 06:12:54 GMT )
декабр 08, 2020 11:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон  “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди
    Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинлик бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати” (Special Watch List)дан чиқарилгани хабар қилинди.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео сўнгги йиллардаги ислоҳотлар АҚШ ҳукуматининг бундай хулосага келишига туртки берган деб иддао қилган.

Помпеонинг “Сўнгги бир йил ичида ҳукуматлари эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Судан ва Ўзбекистон махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнунман. Уларнинг қонунлари ва амалиётдаги жасоратли ислоҳотлари бошқалар учун ўрнакдир деган даъвосини Спутник сайти келтирган.

Аввалроқ Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси Ўзбекистонни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарганди.

Тожикистон ва Туркманистон эса алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар қаторига киритилган.