Ўзбекистон давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрам тадбирлари ўтказиш тақиқланди
(last modified Mon, 14 Dec 2020 09:24:22 GMT )
декабр 14, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан  байрам тадбирлари ўтказиш тақиқланди
    Ўзбекистон давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан байрам тадбирлари ўтказиш тақиқланди

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёноти эълон қилинди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича Республика комиссияси давлат корхоналарида байрам йиғилишларини ўтказишни тақиқлади. Сақланган пулларни таълим, соғлиқни сақлаш, болалар уйлари каби ижтимоий соҳаларга сарфлаш тавсия этилади.

вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

-вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

-юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

-мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

-фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;