декабр 18, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини чуқурлаштиришда давом этади
    Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини чуқурлаштиришда давом этади

Шавкат Мирзиёев раислигида МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини чуқурлаштиришда давом этади, дея баёнот қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда, бугун, 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида айтди.

"Ўтган йил давомида МДҲга аъзо давлатлар билан савдо алоқалари ҳамжи сезиларли ортди, алоҳида давлатлар билан бу кўрсаткич 20%дан ортиқни ташкил этди. МДҲ давлатлари ўртасида имзоланган эркин савдо зоналари тўғрисида тузилган битим доирасида биз бундан кейин ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштирганмиз", деди Мирзиёев.

Мирзиёев, "яшил" ва "соддалаштирилган" йўлаклар жорий этилиши бунда муҳим аҳамият касб этишига урғу берди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарларига қуйидаги таклифлар билан мурожаат қилди:

МДҲ доирасида "Электрон савдони" ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни қабул қилиш;

Саноат кооперация комплекс дастурини ишлаб чиқиш - бунда гап агросаноат сектори, автомобилсозлик соҳаси, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармоцевтика ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликдаги кластерларни ташкил этиш хусусида бормоқда; 

Транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларнинг ўзаро уйғунлиги, ўзаро келишилган тариф сиёсатини юритиш ва ўзаро имтиёзлар берилиши - транспорт соҳаси олдида турган муҳим вазифалардир;

Ўзбекистон мамлакатлар билан ўзаро авиа-парвозлар имкон қадар қисқа вақтларда, барча санитар талабларга риоя қилинган ҳолда қайта тикланиши тарафдоридир. "Бу бизнес, гуманитар ва туристик йўналишларда ўзаро алмашинув қайта тикланишига ёрдам берарди", - деб қайд этди Мирзиёев.

Шунингдек, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларда меҳнат фаолиятини юритаётган МДҲ давлатлари фуқароларининг ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофазаси масаласи ниҳоятда долзарб бўлиб турибди. "Бизни фикримизча, МДҲ доирасида меҳнат мигрантлари ҳужжатлари ўзаро тан олинишининг ягона тизимини яратиш вақти келди. Шу билан бирга давлат ва бизнес манфаатлари билан бир қаторда ишчилар манфаатларини инобатга олиш ва ўзаро уйғунлаштириш жуда муҳим. Шу ўринда, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этамиз", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Ўзбекистон президенти, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаатида Афғонистонда тинчликни ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган сайи-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ёрлиқ