Ўзбекистон ҳамкорлигида Афғонистондаги Алишер Навоий мақбараси таъмирланади
(last modified Sat, 19 Dec 2020 06:24:40 GMT )
декабр 19, 2020 11:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳамкорлигида Афғонистондаги Алишер Навоий мақбараси  таъмирланади
    Ўзбекистон ҳамкорлигида Афғонистондаги Алишер Навоий мақбараси таъмирланади

Ўзбекистон делегацияси Ҳирот вилоятида жойлашган таниқли шоир ва ёзувси Алишер Навоийнинг қабрини қайта қуриш ва таъмирдан чиқариш учун Афғонистон билан ҳамкорликилк қилишини эълон этди.

"Тулуъ нюс" телеканалининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон делегацияси раиси  Ҳирот вилоятида сўзлаган нутқида,   IX чи ҳижирй-қамарий асрнинг таниқли шоири ҳамда Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий мерос ва маданий кўприк ҳисобланадиган Мир Алишер Навоийнинг  580 йиллигини Афғонитон билан биргаликда  нишонлашни режалаштирмоқдамиз деб айтди.

Ҳирот вилояти ҳокими Сайид Ваҳид Иқболий  ҳам ўз сўзларида  Афғонистон ҳукумати Ҳиротдаги тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва тиклашга катта эътибр қаратмоқда бу иш учун маблағ ажратган деб изоҳлади.

Алишер Навоий 1441 йилда Ҳирот вилоятининг ғарбий қисмида туғилган ва умри давомида  370 асарни ўзидан мерос қолдирган.

Навоий турк ва форс тилларини яхши билгани ва асарлар яратгани сабаб  " Зуллисонайн" шоир номи билан машҳур бўлган.

У милодий 1501 йилда Ҳирот шаҳрида вафот этган ва Ҳиротдаги Гавҳаршод -бегим мозорида дафн этилган.