Кириб келаётган йил бошида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
(last modified Thu, 24 Dec 2020 03:04:51 GMT )
декабр 24, 2020 08:04 Asia/Tashkent
  • Кириб келаётган йил бошида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Янги йил бошида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Ўзбекистон президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сонли фармонига мувофиқ иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар 2021 йил бошида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январ – жума;

2 январ – шанба;

3 январ – якшанба.

2 январ шанба кунидаги дам олиш куни 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг меҳнат таътилига таъсир этмайди.