Январ 04, 2021 14:05 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида 27 нафар ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланди
    Бир сутка ичида 27 нафар ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 27 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб мамлакатда бу вирусга чалинганларнинг умумий сони 77 258 нафарни ташкил этди деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги. l

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар берди Спутник сайти.

Шу билан бирга кеча 79 киши касалликдан тузалган. Жами 75437 киши коронавирусни енгган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1207 нафар бемордан 156 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ёрлиқ