Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 617 нафарни ташкил этмоқда
(last modified Sun, 10 Jan 2021 05:48:08 GMT )
Январ 10, 2021 10:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 617 нафарни ташкил этмоқда
    Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 617 нафарни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сонини 77 572 нафарга етиши ва улардан 617 анфарини вафот этганини Ўзбекистн ССВ хабар қилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикасида ва Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 617 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 76 014 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 941 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 10 январида дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 90 миллиондан, Covid-19 қурбонлари сони 1,9 млн кишидан ошган.

 

Ёрлиқ