Абдулазиз Камилов АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси бош ижрочи директорини қабул қилди
(last modified Sun, 10 Jan 2021 05:59:49 GMT )
Январ 10, 2021 10:59 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси бош ижрочи директорини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳари қабул қилган делегация таркибидан АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) администратори ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Хавер Педра, Давлат департаментининг глобал аёллар муаммолари бўйича идораси раҳбари, алоҳида топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри ҳам ўрин олган.

Томонлар  учрашуви чоғида кўп қиррали Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларини янада чуқурлаштириш, Марказий Осиёдаги минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашда ҳамкорлик қилиш, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва АҚШнинг Стратегик шериклик мулоқотини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарори мамнуният билан қайд этилиб, бу Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида барча йўналишлардаги узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратиши таъкидланди.

Томонлар иқтисодий тараққиёт, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш каби устувор соҳаларида биргаликда ишлашга тайёрлик билдирган.

Америка томони Ўзбекистоннинг гендер тенглик таъминлаш, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида аёлларнинг роли ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида эришган ютуқларини юқори баҳолаган.

Ёрлиқ