Ўзбекистон Pfizer ва BioNTech компанияларининг 100 минг доза вакцинасини сотиб олади
(last modified Tue, 19 Jan 2021 05:57:42 GMT )
Январ 19, 2021 10:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Pfizer ва BioNTech компанияларининг 100 минг доза вакцинасини сотиб олади
    Ўзбекистон Pfizer ва BioNTech компанияларининг 100 минг доза вакцинасини сотиб олади

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцина келтирилишини мамлакат ССВ матбуот хизмтининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи хабар қилган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан COVID-19’га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди. Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда», — деган Баҳодир Юсупалиев.

Дарё сайтига кўра, Ўзбекистон, шунингдек, 70 миллион доза Россия вакцинасини сотиб олиши ҳам хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларига биноан, Ўзбекистонда ҳозиргача 78 минг 36 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 619 нафари вафот этган ва 76 минг 538 нафари соғайган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 879 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ёрлиқ