Мирзиеёв заиф амалдорлар ишдан кетиши керак
(last modified Tue, 19 Jan 2021 09:51:03 GMT )
Январ 19, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Мирзиеёв заиф амалдорлар ишдан кетиши керак

Шавкат Мирзиёев 10 кун ичида икки нафар вазир ҳамда бир қанча вазир ўринбосарлари ишдан бўшатилганига тўхталди. Қолаверса, давлат раҳбари икки нафар бош вазир ўринбосарининг «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолганини» айтди. «Аравани тортмаса, кетиши керак», — деди президент.

15 январь куни президент Шавкат Мирзиёев пойтахт туманларининг ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, шунингдек, Юнусобод тумани маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбари 10 кун ичида икки вазирнинг (уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов) ишдан олганини, қолаверса, бир қанча вазир ўринбосарлари — сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари — Баходир Рўзибоев, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Ходжаев ва Ботиржон Сулаймонов, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқоновнинг лавозимидан озод қилинганини таъкидлади.

Бундан ташқари, президентнинг сўзларига кўра, бош вазирнинг икки ўринбосари «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолди». Ким ҳақида гап бораётганига аниқлик киритилмади.