Январ 25, 2021 10:58 Asia/Tashkent
  • Нега Ўзбекистон авиабазасида хизмат қилган АҚШлик аскарлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда?
    Нега Ўзбекистон авиабазасида хизмат қилган АҚШлик аскарлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда?

Дональд Трамп ҳокмиятдан кетишидан олдин 19 январь куни, 2001—2005 йилларда Ўзбекистоннинг Қарши-Хонобод (К2) авиабазасида хизмат қилган фахрийларнинг соғлиғини текшириш тўғрисидаги фармонни чиқарди. Улар радиация таъсирига учраган бўлиши мумкинлиги айтилади.

Фахрийлар иши бўйича вазирга АҚШ мудофаа вазири билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги авиабазага жойлашган фахрийларни фаол жанговар ҳаракатлар иштирокчилари билан тенглаштириш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинган деб хабар қилган Дарё сайти..

Мудофаа вазирига ушбу буйруқ чиқарилган кундан бошлаб 365 кун ичида 2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабрга қадар Қарши—Хонобод авиабазасида хизмат қилган АҚШ ҳарбий хизматчиларида заҳарланиш таъсирини яхшилаб ўрганиб чиқиш топширилган.

2001 йил 11 сентябрдаги терактлар ва АҚШ бошчилигида «халқаро антитеррор коалицияси» ташкил этилгандан сўнг Қарши—Хонобод авиабазаси Афғонистондаги операцияларни авиацион қўллаб-қувватлаш, Америка қўшинларини озиқ-овқат ва ҳарбий техника билан таъминлаш учун АҚШ Мудофаа вазирлигига топширилганди. 2001—2005 йиллар мобайнида у ерда 7000 нафар америкалик ҳарбий  бўлган.

Ёрлиқ