Мирзиёев: Ўзбекистонда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этади
(last modified Thu, 28 Jan 2021 09:34:24 GMT )
Январ 28, 2021 14:34 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: Ўзбекистонда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этади
    Мирзиёев: Ўзбекистонда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этади

Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифасини Давлат хавфсизлик хизматига юклади

Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди деб хабарқилган Спутник.

Ўзбекистонда да 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил этади.Биз вазифани муҳимлигини инобатга олиб биринчи марта хавфсизлик хизматига бу топшириқни берганмизки, мувофиқлаштириш, жойлардаги туман раҳбарлари қабул қилган масалани албатта бажариш, назорат қилиш. Шу билан бирга бажартириш. Ёшлар бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимлар, район ҳокими ўринбосари деган лавозим бор, ички ишлар бошқармаси (бошлиғи – таҳр.) ўринбосари бор. Ҳамма тизим пастда яратилган. Лекин, минг афсус, биз кутган натижа бўлмагани учун мана шундай тизим қиляпмиз”, - деди Мирзиёев.

ишсизлик масалаларини тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда ҳалигача кўплаб камчиликлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди. Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Ёрлиқ