Ўзбекистонда бензин нархи ошади
(last modified Thu, 28 Jan 2021 10:47:52 GMT )
Январ 28, 2021 15:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бензин нархи ошади
    Ўзбекистонда бензин нархи ошади

Ўзбекистонда нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 февралдан ўзгартириш ва қўшимча киритилаётганини маълум қилинди.

Спутник сайтига кўра, Ўзбекистоннинг Ўзбекнефтгаз компанияси Нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари: эълон қилди:

– 1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);

– 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали бензини: амалда – 250 000 сўм, 1 февралдан – 275 000 сўм (ўзгариш 25 000 сўм ёки 10%);

– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);

– 1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 180 000 сўм, 1 февралдан – 216 000 сўм (ўзгариш 36 000 сўм ёки 20%).

Якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:

– 1 тонна бензин: амалда – 378 480 сўм, 1 февралдан – 465 530 сўм (ўзгариш 87 050 сўм ёки 23%);

– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 346 275 сўм, 1 февралдан – 425 918 сўм (ўзгариш 79 643 сўм ёки 23%).