Январ 28, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  •  Фарғоналик аёл иккинчи ўғлини сотаётган чоғи қӯлга тушди

Она 3 яшар боласини 4 000 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди. Бу унинг учун биринчи ҳолат эмас- дея ёзмоқда "Aniq.uz".

Фарғона вилоятида яшовчи икки аёл моддий манфаат орттиришни мақсад қилиб, осон, аммо инсоният табиатига хос бўлмаган йўлини танлаб жиноят кўчасига кирган.

Ўзбекистон республикаси ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграсия қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 24 январ куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Малика Қурбонова (исми шарифи ўзгартирилган) Қўқон шаҳрида яшовчи таниши 1978 йилда туғилган Зайнаб Холова билан биргаликда (исми шарифи ўзгартирилган) Нурафшон шаҳрига келиб Қурбонованинг 2018 йилда туғилган ўғли (А.А.) ни шартли харидорга 4 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қурбонова аввал хам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди 2016 йилда туғилган ўғли (М.Қ.)ни моддий манфаат эвазига сотиб  юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тадбир сўнгида 2018 йилда туғилган А.А.нинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Суҳбат давомида боланинг отаси: аёли М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини ва қаттиқ таассуфда эканлигини билдирган.

Воқеа жойидан олинган тезкор тасвирлар, ҳолат юзасидан гумонланувчилар берган интервю ҳамда ҳодисага тўлиқ изоҳ тез орқада видео лавҳа кўринишида эълон қилинади.

Ёрлиқ