феврал 02, 2021 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилда Ўзбекистон Халқ таълими тизимида бюджетдан 200 млрд сўм ўғирланган
    Ўтган йилда Ўзбекистон Халқ таълими тизимида бюджетдан 200 млрд сўм ўғирланган

2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланганини, АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди.

2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар — 200 млрд сўмдан ошди деб хабар қилади Қалампир.уз

“2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

Ўзбекистон Халқ таълим тизимида камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради”, дейди Комилов.

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари натижасида ХТВ тизимида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.

 

Ёрлиқ