Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини импорт қилади
(last modified Sat, 06 Feb 2021 10:19:22 GMT )
феврал 06, 2021 15:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини импорт қилади
    Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини импорт қилади

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини импорт қилади.

Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади деб хабар қилган Газета.уз

COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июнь ойигача тақдим этилади. ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга (фақат Gamaleya билан) эканлиги ҳақида хабар қилганди.

Шу билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратилади.

Ўзбекисон ССВ вазири ўринборсиага кўра Ўзбекистон аҳолсининг 20 фоизи учун 15 миллион доза вакцина буюртма берган.