Ўзбекистон ва Германия миграция бўйича ҳамкорлик келишув имзоладилар
(last modified Sun, 07 Feb 2021 05:59:42 GMT )
феврал 07, 2021 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Германия миграция бўйича ҳамкорлик келишув имзоладилар
    Ўзбекистон ва Германия миграция бўйича ҳамкорлик келишув имзоладилар

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ишлар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Германиядаги элчихонаси ва Германиянинг "GfM Gruppe" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил бўлиб ўтди.

Видеоалоқа шаклида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон фуқароларини Германияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи бўйича музокаралар олиб борилди деб хабарқилган Спутник.

Ўзбекистон ва Германия вакиллари учрашуви якунида Ўзбекистон фуқароларини тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металконструкциялари ва бошқа техник соҳаларида Германияда Федератив Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ушбу келишувга биноан, 2021 йилда 500 нафар Ўзбекистон фуқароларини Германияда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилган.