Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти Ўзбекистонда Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг икки аъзосини қўлга олди
(last modified Wed, 17 Feb 2021 06:20:44 GMT )
феврал 17, 2021 11:20 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти Ўзбекистонда Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг икки аъзосини қўлга олди
    Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти Ўзбекистонда Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг икки аъзосини қўлга олди

Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган махсус операцияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи қўлга олиниб, Туркияга олиб келингани маълум қилинганини Haberler нашри маълум қилган.

Қўлга олинган қочоқ «феточилар» Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилот ЙПГ/ПЙД-ПККларга ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими каби ускуналар билан таъминлашда иштирок этганини Дарё сайти.

Туркия мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган.

Гурбуз Севилай Ўзбекистондан туриб Фатҳуллоҳ Гулен - FEТО аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиб келган. У Туркияда давлат ташкилотларига сиздирилган ташкилот аъзоларининг илтимоси билан хориждаги ноқонуний савдоларни амалга оширган. Буни Украина ва Қирғизистонда очган фирмалари орқали амалга оширгани аниқланган. Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган.