Шавкат Мирзиёев Наманганга ташриф буюрди
феврал 18, 2021 10:42 Asia/Tashkent
		Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
«Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш», -- дейилади расмий ахборотда.
Қайд этишларича, сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Ёрлиқ
						
															
					
				 
							 
						 
						