Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни тинчлик мақсадларида биргаликда тадқиқ қилмоқчи
(last modified Thu, 18 Feb 2021 07:12:33 GMT )
феврал 18, 2021 12:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни тинчлик мақсадларида биргаликда тадқиқ қилмоқчи
    Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни тинчлик мақсадларида биргаликда тадқиқ қилмоқчи

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакатлари космосни биргаликда тадқиқ этиш бўйича келишувга эришди.

Жорий йил 15 февраль куни Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти (KARI) ва SI Imaging Services компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Тадбирда космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш йўналишидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди деб хабар қилмоқда Дарё сайти..

Мулоқотда коронавирус пандемияси давом этаётганига қарамасдан, томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди. Жумладан, Жанубий Корея Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги, Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти, шунингдек, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ўртасида бир неча босқичда музокаралар ўтказилди.

Қайд этилишича, ушбу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон–Жанубий Корея ишчи гуруҳи тузилган.

Жанубий Корея вакиллари ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада фаоллаштиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Шунингдек, биргаликда амалга оширилаётган ишлар истиқболларини белгилаб олиш учун космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ мутахассислари ўртасида яқин муддатларда видеоконференция ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.