март 11, 2021 13:18 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентга келди
    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентга келди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

 Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов  кутиб олди

Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда деб хабар қилган Кун сайти..

Ўзбекистон ва Қирғизистон учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.

Шунингдек, олий даражадаги музокараларда маданият, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ёрлиқ