Одил Аҳмедов жароҳати туфайли Ўзбекистон-Эрон ўйинида иштирок этмайди
октябр 04, 2016 13:18 Asia/Tashkent
Эронга қарши ўйин олдидан Одил Аҳмедов жароҳат олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов яқин икки ҳафта давомида майдонга туша олмайди.
Жамоа сардори Европа лигаси 2-тури доирасида “Ницца”га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Одил Аҳмедов куни кеча тиббий кўрикдан ўтган ва 2 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги аниқланди.
Шу тариқа, ярим ҳимоячи Одил Ахмедов Ўзбекистон терма жамоасига Эрон билан ўйинларда ёрдам бера олмайдиган бўлди.
Ёрлиқ