Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади-ми?
Қатарнинг Ustad Al-Doha газетаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогини ўтказиш учун OFK нинг асосий танлови Ўзбекистон эканлигини хабар қилди.
Мазкур газетанинг хабар қилишича, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичи 23-31 октярь кунлари бўлиб ўтади.
Мусобақа июнь ойида ўтказилиши кутилганди аммо Олимпия ўйинлари билан бир вақтга тўғри клари сабабли 2022 йилга қолдирилди.
Қатар газетаси шунингдек Ўзбекистон катта мусобақани ўтказиш учун энг яхши имкониятга эга эканлигини ҳам таъкидлади.
Келаси кунларда қуръаъ ташлаш маросими ўтказилиши кутилмоқда ва жамоалар 4 қисмдан иборат 11 гуруҳга бўлинган.
Ҳар бир гуруҳдан мезбон жамоадан ташқари энг яхши кўрсаткичга эга бўлган жамоалар кейинги босқичга йўл олиши мумкин.