Қирғизистон бош вазири Тошкентга келди
март 25, 2021 15:05 Asia/Tashkent
Тошкентда 25-26 март кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов 25 март куни Тошкентга келди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Қўшни давлат раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашади.
ЎзА хабарига кўра, ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ёрлиқ