Зариф Тошкентга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i60088-Зариф_Тошкентга_келди
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Тошкентга етиб келди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 05, 2021 10:02 Asia/Tashkent
  • Зариф Тошкентга келди

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Тошкентга етиб келди.

ООАВнинг хабарига кӯра Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Эрон ҳукуматига тегишли самолёт келиб қўнган. Бортида Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегацияни олиб келган ушбу ҳаво лайнери Имом Ҳумайний номидаги халқаро аэропортидан парвоз қилган.

Аввалроқ Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация 5 апрел куни Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида айтилган эди

Хабарларга кўра, бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.