Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларини таъкидламоқда
(last modified Thu, 08 Apr 2021 07:05:18 GMT )
апрел 08, 2021 12:05 Asia/Tashkent
  • Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларини таъкидламоқда

Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўрибосари ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.

Чоршанба куни Ўзбекистон бош вазири, инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосар Сардор Умурзоқов ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. 

Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов ушбу учрашувда Евроосиё тараққитё банкининг иқтисодий трансформация жараёни бўйича молиявий ёрдам бериш, инвестициялашни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат бериш ҳамда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришлар жараёнида манфаатдорлигини таъкидлади. 

Шунингдек томонлар энергетика, шаҳарсозлик ва инфратизилмалар заминидаги муҳим лойиҳаларни муҳокама қилишди. 

Евроосиё иқтисодий иттифоқ Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон мамлакатларидан ташкил топган. Ўзбекистон ва Молдавия эса кузатувчи мамлакат сифатида ушбу иттифоқда ҳузур топган.