Осиё конфедерациясининнг веб-сайти: Пахтакор -Трактор ўртасидаги уйин ҳаёжонли уйин эди
(last modified Thu, 15 Apr 2021 08:36:12 GMT )
апрел 15, 2021 13:36 Asia/Tashkent
  • Осиё конфедерациясининнг веб-сайти: Пахтакор -Трактор ўртасидаги уйин  ҳаёжонли уйин эди

Осиё футбол конфедерацияси веб-сайтида Эрон футбол жамоаси "Трактор" ва Ўзбекистоннинг "Пахтакор" билан учрашуви ҳаяжонли учрашув сифатида баҳоланди.

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасида «Пахтакор» 14 апрель, чоршанба куни «Трактор» билан баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқалик эса Табриз клубининг фаоллиги билан бошланди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 52-дақиқада Ашкан Дежага 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 56-дақиқада эса Муҳаммад Аббосзода дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 69-дақиқага келиб, Драган Черан ажойиб зарбаси билан орадаги фарқни қисқартирди. 75-дақиқада эса Шароф Муҳиддинов узоқ масофадан эронликлар дарвозабонини доғда қолдириб, мувозанатни тиклади. Шундан сўнг «шерлар» бир қатор ҳужумлар уюштирди, улардан бирида Ҳожимат Эркинов ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Аммо 85-дақиқада Муҳаммад Аббосзода «Пахтакор» дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтини голга айлантириб, дублни расмийлаштирди. Шу тариқа 1-тур доирасида ўтган ўйин 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.