Ўзбекистон расмийлари Европа ҳамкорликлар ва хавфсизлик ташкилотининг раиси билан учрашди
Ўзбекистон президенти ва бошқа расмийлар Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг раиси билан учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларни кўриб чиқишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв Анна Линда билан учрашув чоғида таълим-тарбия соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантиришга, Ўзбекистондаги йирик швед ширкатларидан инновациялар ва сармояларни жалб этишга чақирди.
Европа хавфсизли ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси ҳам ушбу учрашувда Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг янги босқичини ҳамда Тошкентнинг Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик асосида муносабатларни ўрнатишини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси билан учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳақида икки томонлама ҳамкорликлар бўйича маслаҳатлашди.
Ўзбекистон 1992 йилдан бери Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси бўлиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш фуқаролик жамияти институтларини халқаро иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва атроф-муҳит соҳасида ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда.