Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 19 Apr 2021 18:41:57 GMT )
апрел 19, 2021 23:41 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  12-18 апрел кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон ва Покистон саммити ва ҳамколик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш.
  2. Норбоева ва Матвиенко меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
  3. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликлар кенгаймоқда.
  4. МДҲ давлатларига ультиматум: 15 июнгача ноқонуний мигрантлар олиб чиқилиши керак.
  5. ЕХҲТ раиси Тошкентга келди.
  6. Ўзбекистон расмийлари Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг раиси билан учрашди.
  7. Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 342 бемор қайд қилинди, яна икки бемор вафот этди.
  8. Ўзбекистонда карантин қоидалари яна кучайтирилди.
  9. ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда тӯртта терактнинг олдини олди.
  10. Осиё конфедерациясининнг веб-сайти: Пахтакор -Трактор ўртасидаги уйин ҳаяжонли уйин эди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Сенат раиси Танзила Норбоева Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати  хабар берди.

Матвиенко Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олганлигини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон-Россия муносабатларига янгича туртки бериши таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу нуқтаи назардан, иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш муҳимлигига урғу берилди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон президенти ва бошқа расмийлар Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг раиси билан учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларни кўриб чиқишди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв Анна Линда билан учрашув чоғида таълим-тарбия соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантиришга, Ўзбекистондаги йирик швед ширкатларидан инновациялар ва сармояларни жалб этишга чақирди.

Европа хавфсизли ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси ҳам ушбу учрашувда Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг янги босқичини ҳамда Тошкентнинг Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик асосида муносабатларни ўрнатишини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси билан учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳақида икки томонлама ҳамкорликлар бўйича маслаҳатлашди.

Ўзбекистон 1992 йилдан бери Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси бўлиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш фуқаролик жамияти институтларини халқаро иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва атроф-муҳит соҳасида ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда.

Х  Х  Х

18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади.

Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади. Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, лекин 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади. Автобусларда ўриндиқларнинг 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади.

1 майдан бошлаб концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказиш тўхтатилади.

Х  Х  Х

2020 йилда Давлат хавфсизлик хизмати органлари тўртта терактнинг олдини олди, улардан иккитаси Ўзбекистонда, яна иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди

Бундан ташқари, 67 та яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, 594 та қурол ноқонуний муомаладан чиқарилди.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати органлари 2020 йилда тўртта терактнинг олдини олди, дейилади ЎзАнинг ДХХ матбуот хизматига таяниб тарқатган хабарида. Уларнинг иккитаси Ўзбекистонда, иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди, дейилади хабарда.

ДХХ маълумотларига кўра, ўтган йили 67 та яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бундан ташқари, экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди.

747 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди, таъкидланди хабарда.

ДХХ хабарига кўра, шунингдек, 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди. Бюджет ва кредит маблағларининг талон-торож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.

Х  Х  Х

Осиё конфедерациясининнг веб-сайти: Пахтакор -Трактор ўртасидаги уйин  ҳаёжонли уйин эди

Осиё футбол конфедерацияси веб-сайтида Эрон футбол жамоаси "Трактор" ва Ўзбекистоннинг "Пахтакор" билан учрашуви ҳаяжонли учрашув сифатида баҳоланди.

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасида «Пахтакор» 14 апрель, чоршанба куни «Трактор» билан баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқалик эса Табриз клубининг фаоллиги билан бошланди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 52-дақиқада Ашкан Дежага 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 56-дақиқада эса Муҳаммад Аббосзода дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 69-дақиқага келиб, Драган Черан ажойиб зарбаси билан орадаги фарқни қисқартирди. 75-дақиқада эса Шароф Муҳиддинов узоқ масофадан эронликлар дарвозабонини доғда қолдириб, мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг «шерлар» бир қатор ҳужумлар уюштирди, улардан бирида Ҳожимат Эркинов ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Аммо 85-дақиқада Муҳаммад Аббосзода «Пахтакор» дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтини голга айлантириб, дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа 1-тур доирасида ўтган ўйин 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.